Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Акас ёғочидан Муқаддас чодирни тутиб турадиган ромлар ясат. Ҳар бир ромнинг бўйи ўн тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин. Ҳар бир ромнинг остида бир–бирига параллель бўлган иккита тиргак ясат. Чодирнинг жануб томонидаги девор учун йигирмата ром ясат. Бу ромлар остига қўйиш учун кумушдан қирқта таглик — ҳар бир ром учун иккитадан таглик қилдир, токи ҳар бир тиргак остида битта таглик бўлсин. Чодирнинг шимол томонидаги девори учун йигирмата ром ясат. Ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан, жами қирқта кумуш таглик ясат. Чодирнинг орқадаги — ғарб томонидаги девор учун олтита ром, Чодирнинг орқасида бурчаклар ҳосил қилиш учун ҳар икки томонига яна биттадан ром ясат. Бу иккала ромни пастдан ва юқоридан туташган девордаги охирги ромга бирлаштир. Битта бурчак ҳосил қилиш учун битта ҳалқа билан яхлит қилиб бирлаштир. Бу ҳар иккала бурчак шу йўл билан ҳосил қилинади. Шундай қилиб, ҳар бир ром остига қўйиш учун иккитадан — ўн олтита кумуш тагликка таянган саккизта ромдан орқадаги девор ясалади. Муқаддас чодирнинг жануб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун акас ёғочидан бешта тамба, шимол томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба, орқа томони — ғарб томонидаги ромларни ушлаб туриш учун ҳам бешта тамба ясат. Ромларнинг ярмигача ўрнаштирилган ўртадаги тамбалар Чодирнинг бошидан охиригача чўзилади. Ромларни олтин билан қоплат, тамбаларни ушлаб турадиган олтин ҳалқаларни ромларга бирлаштир, тамбаларни ҳам олтин билан қоплат.
Выбор основного перевода