Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Етти кун давомида ҳар куни шундай қил. Ана шунда қурбонгоҳ ғоят муқаддас бўлади. Биронтаси ёки бирон нарса қурбонгоҳга тегиб кетса ҳам, у муқаддас бўлади. Куйдириладиган бу икки қурбонлик Мен, Эгангизнинг ҳузурида Учрашув чодирига кираверишда авлодлар оша қилинсин. Ўша ерда Мен сен билан учрашиб, гаплашаман. Бу мой руҳоний бўлмаган одамнинг танасига суртилмаслиги керак. Шу таркибдаги мой аралашмасини сизлар тайёрламанглар. Чунки бу мой муқаддасдир, сизлар бунга муқаддас деб қарашингиз лозим. Дон назрининг қолгани эса Ҳорун ва унинг ўғиллариники бўлсин. Назрнинг руҳонийларга тегишли бу қисми ғоят муқаддасдир, чунки у Эгамизга аталган, оловда куйдириладиган назрлардан қолган қисмидир. Ҳоруннинг икки ўғли Эгамиз амр этмаган бегона оловни олиб келиб, нобуд бўлганларидан сўнг, Эгамиз Мусога гапириб, шундай деди: “Аканг Ҳорунга айт, у ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага хоҳлаган пайтида кирмасин. У ердаги Аҳд сандиғининг қопқоғи олдига бормасин. Акс ҳолда, у нобуд бўлади. Зотан, Мен ўша қопқоқ устида булут орасида зоҳир бўламан.”
Выбор основного перевода