Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чироқпоя Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатилган бўлсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари, ҳар куни оқшомдан эрталабгача Эгамизнинг ҳузурида мойчироқлар ёниб турсин деб, мойчироқлардан хабар олиб туришсин. Бу қонун–қоидага Исроил халқи авлодлар оша доимо амал қилсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари Учрашув чодирига кирганларида ёки Муқаддас хонада хизмат қилиш учун қурбонгоҳга яқинлашганларида, шу ички кийимларни кийиб олсин. Шунда Ҳорун ва унинг ўғиллари очиқ жойларини беркитмагани учун айбдор бўлиб ўлдирилмайди. Ҳорун ва унинг наслига доимий қонун–қоида ана шудир.
Выбор основного перевода