Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Суннат қилинмаган эркак халқим орасидан йўқ қилинсин. У Менинг аҳдимни бузган ҳисобланади. Ўша етти кун давомида хамиртурушсиз нон тановул қилинглар. Биринчи куниёқ уйларингиздаги хамиртурушни йўқотинглар. Кимки етти кун давомида хамиртуруш қўшилган нон тановул қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади. Кимки тутатгани ўзича шунга ўхшаган тутатқи қилса, у Исроил халқи орасидан йўқ қилинади.” Борди–ю, бирор одам ҳаром бўла туриб, Эгамизга келтирилган тинчлик қурбонлигининг гўштидан еса, ўз халқи орасидан йўқ қилинсин. Агар бирортангиз одамнинг нопоклигига, ҳаром ҳайвонга ёки ҳар қандай жирканч жонзотга тегиб, Эгамизнинг тинчлик қурбонлиги гўштидан тановул қилсангиз, халқингиз орасидан йўқ қилинасиз.
Выбор основного перевода