Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз давом этиб, Исроил халқига оловда куйдириладиган назрлар тўғрисида қуйидаги қонунларни етказ, деб Мусога амр берди: “Ҳар куни иккита нуқсонсиз бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга кунда куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Улар, Эгамизнинг Исроил халқига берган қонунига мувофиқ, ҳар куни эрталаб ва кечқурун қурбонгоҳ устида қурбонликлар куйдиришлари лозим эди. Мен Эгам Худога атаб бир уй қурмоқчиман. У ерда хушбўй тутатқилар тутатилади, доимий равишда муқаддас нонлар назр қилиниб, хонтахта устига терилади. Эрталаб ва кечқурунлари қурбонликлар куйдирилади, шунингдек, Шаббат кунларида, янги ой шодиёналарида ва Эгамиз Худо белгилаган байрамларда куйдириладиган қурбонликлар келтирилади. Исроил халқи буларга доимо, авлодлар оша риоя қилади. Улар маҳаллий халқлардан қўрқишларига қарамай, қурбонгоҳни олдинги пойдевори устига қурдилар. Қурбонгоҳнинг устида ҳар куни эрталаб ва кечқурун Эгамизга қурбонликларни куйдириб назр қилдилар. Руҳонийлар ҳар куни Худога хизмат қиладилар. Бир хил қурбонликларни қайта–қайта келтирадилар. Аммо бу қурбонликлар ҳеч қачон гуноҳни юва олмайди.
Выбор основного перевода