Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Чироқпоя Учрашув чодирига, Аҳд сандиғини тўсиб турган ички парда олдига ўрнатилган бўлсин. Ҳорун ва унинг ўғиллари, ҳар куни оқшомдан эрталабгача Эгамизнинг ҳузурида мойчироқлар ёниб турсин деб, мойчироқлардан хабар олиб туришсин. Бу қонун–қоидага Исроил халқи авлодлар оша доимо амал қилсин. Ҳоруннинг кўйлагини ва салласини майин зиғир матосидан қилдир, кўйлагига нақш солдир. Яна белбоғини қилдир, уни ҳам нақш билан безат. Ҳоруннинг ўғилларини салобатли ва кўркам қилиш учун уларга кўйлаклар, белбоғлар, пешанабоғлар тиктир. Аканг Ҳорун ва унинг ўғиллари руҳоний бўлиб Менга хизмат қилишлари учун уларни бағишла: бу либосларни уларга кийгизиб, мой сурт, уларни руҳоний қилиб тайинла.
Выбор основного перевода