Қопқоқни Сандиқнинг устига қўй. Мен сенга берадиган иккита тош лавҳани Сандиққа сол.
Кейин аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани олиб, Сандиққа солиб қўйди. Ходаларни Сандиқ ҳалқасидан ўтказгач, Сандиқнинг қопқоғини Сандиқ устига ўрнаштирди.
Сандиқнинг қопқоғи устига Худо ҳузурининг рамзи — қанотли карублар ўрнатилганди. Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турарди. Буларнинг ҳаммасини ҳозир бирма–бир айтишнинг мавриди эмас.