Бу Муқаддас чодирни ва унинг ҳамма жиҳозларини Мен сенга кўрсатадиган намунага мувофиқ ясат.
Эҳтиёт бўл, ўша ҳамма буюмларни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат.
Қурбонгоҳнинг четларига тахта қоқтириб, ичини бўш қолдир. Қурбонгоҳни Мен сенга шу ерда — тоғда кўрсатганимдай қилиб ясаттир.
Саҳрода ота–боболаримизнинг Муқаддас аҳд чодири бор эди. Бу Чодир, Худо Мусога буюргандай, У кўрсатган намуна бўйича ясалган эди.
Улар ер юзидаги Муқаддас чодирда хизмат қиладилар. Бу Чодир бор–йўғи самодаги ҳақиқий Чодирнинг нусхаси ва соясидир. Негаки, Худо Мусога Чодир қуришни буюрганда, унга шундай деганди: “Эҳтиёт бўл, ҳамма нарсани Мен сенга тоғда кўрсатган намунага мувофиқ ясат.”