Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сенга берадиган аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани Сандиққа солиб қўй. Сандиқни Муқаддас чодирга олиб кирди. Ички пардани осиб, Аҳд сандиғини тўсдириб қўйди. Эгамиз амр этганларнинг ҳаммасини Мусо бажарди. Ҳоруннинг икки ўғли Эгамиз амр этмаган бегона оловни олиб келиб, нобуд бўлганларидан сўнг, Эгамиз Мусога гапириб, шундай деди: “Аканг Ҳорунга айт, у ички парда орқасидаги Энг муқаддас хонага хоҳлаган пайтида кирмасин. У ердаги Аҳд сандиғининг қопқоғи олдига бормасин. Акс ҳолда, у нобуд бўлади. Зотан, Мен ўша қопқоқ устида булут орасида зоҳир бўламан.” Бу саждагоҳ Чодир бўлиб, икки хонадан иборат эди. Биринчи хона Муқаддас хона деб аталарди. У ерда чироқпоя, хонтахта ва хонтахта устида муқаддас нонлар бор эди. Чодирнинг ички пардаси орқасида Энг муқаддас хона деб аталган яна бир хона бор эди.
Выбор основного перевода