Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўзингиз учун бутлар ясаманг, ўйиб ишланган тасвирлару бошқа худоларга аталган тошларни ўрнатманг. Юртингизда бутсимон тошлар ўрнатиб, уларга сажда қилманг. Зотан, Мен Эгангиз Худоман. Синай тоғида Эгамиз олов ичидан сизларга гапирганда, сизлар бирон қиёфа кўрмадингизлар. Шунинг учун эҳтиёт бўлинглар. Шунингдек, осмонга қараб, қуёш, ой ва юлдузларни, жамики самовий жисмларни кўриб васвасага тушманглар, уларга сиғинманглар, хизмат қилманглар. Ахир, Эгамиз Худо буларни дунёда яшовчи барча халқлар учун берди. “Ўйма ёки қуйма бут ясаган, уни яширинча ўрнатган ҳар қандай одам лаънати бўлсин. Ҳунармандлар қилган бу бутлардан Эгамиз жирканади.” Бутун халқ: “Омин”, деб айтсин. Жўш урсин денгизу ундаги ҳамма жонзот, Жўш урсин оламу унда яшовчи ҳамма махлуқот.
Выбор основного перевода