Ўша ерда Эгангиз Худога атаб, тош қурбонгоҳ қуринглар. Қурбонгоҳга темир асбоб теккизманглар.
Эгангиз Худонинг бу қурбонгоҳини йўнилмаган тошлардан қуринглар. Қурбонгоҳ устида Эгангиз Худога куйдириладиган қурбонликлар келтиринглар.
У қурбонгоҳни Эгамизнинг қули Мусонинг Таврот китобидаги кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда, темир асбоб тегмаган, йўнилмаган тошлардан қурган эди. Халқ ўша қурбонгоҳда Эгамизга куйдириладиган қурбонлик ва тинчлик қурбонликлари келтирди.