10
Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин.
Еттинчи куни Худо барча яратиш ишларини битириб, дам олди. Худо еттинчи куни ҳамма ишларидан дам олгани учун бу кунни муборак қилди, уни муқаддас деб бошқа кунлардан ажратди.
Еттинчи куни Худо барча яратиш ишларини битириб, дам олди. Худо еттинчи куни ҳамма ишларидан дам олгани учун бу кунни муборак қилди, уни муқаддас деб бошқа кунлардан ажратди.
Олти кун манна йиғиштириб оласизлар. Аммо еттинчи кун — Шаббат куни асло манна топиб бўлмайди.
Қуддусда яшаётган Тирликлар ҳам балиқ ва ҳар хил маҳсулотларни олиб келиб, ўшаларни Шаббат куни Яҳудо халқига Қуддусда сотаётган эдилар.
Мен Яҳудо йўлбошчиларига танбеҳ бердим: “Бу қилаётганларингиз қабиҳлик–ку! Ахир, Шаббат кунини булғаяпсизлар!
Худо бизни ва бу шаҳарни ота–боболаримизнинг худди шундай қабиҳлиги учун жазолаган эди–ку! Энди эса сизлар Шаббат кунини булғаб, халқимизнинг бошига Худонинг қаҳр–ғазабини янада кўпроқ олиб келяпсизлар.”
Шунда мен буйруқ бердим: “Шаббатдан олдин оқшом тушиши биланоқ Қуддус дарвозалари ёпилсин, Шаббат тугамагунча очилмасин.” Шаббат куни бирортаси юк олиб чиқмаслиги учун дарвоза олдига одамларимдан баъзиларини ўтқазиб қўйдим.