Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Мусо ва Исроил халқи Эгамизга қуйидаги қўшиқни куйлади: “Эгамизни мадҳ этиб куйлайман. У буюк ғалаба келтирди. Отларни, аравакашларни денгизга улоқтирди. Сен буюк ғалаба қозондинг. Душманларингни йиқитиб, Уларга ғазабингни сочган эдинг, Ғазабинг уларни хас–чўп сингари ёндириб ташлади. Орқангиздан қуваётган Миср лашкарини, от–араваларини Эгамиз Қизил денгизга чўктириб, тамомила йўқ қилганини болаларингиз кўрмаган. Эгамиз эсон–омон бошлаб борди, Улар қўрқмадилар, Уларнинг ғанимларини эса денгиз ютди.
Выбор основного перевода