Ота–боболарингиз Менга илтижо қилганларида, Мен Мисрликлар ва ота–боболарингиз орасига зулмат туширдим. Мисрликларнинг устига денгиз сувларини бостириб, уларни чўктирдим. Мисрни қай аҳволга солганимни сизлар ўз кўзингиз билан кўрдингиз. Ундан кейин сизлар саҳрода узоқ вақт яшадингиз.
Ота–боболаримизнинг Мисрдаги азоб–уқубатларини Ўзинг кўрдинг, уларнинг Қизил денгизда қилган дод–фарёдларини эшитдинг.