Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Ибромга шу сўзларни ваҳийда аён қилди: — Қўрқма, Ибром, Мен сенга қалқон бўламан, сенга берадиган мукофотим буюк бўлади. Шундай қилиб, Эгамиз ўша куни Исроил халқини Мисрликларнинг қўлидан қутқарди. Исроил халқи денгиз қирғоғида Мисрликларнинг жасадларини кўрди. Эгамиз менинг куч–қудратимдир. У менинг қутқарувчимдир. У менинг Худойимдир, мен Уни олқишлайман, Отамнинг Худосидир, мен Уни улуғлайман. Яхазиёл деди: — Эшитинглар, эй Ёҳушафат ҳазратлари, бутун Яҳудо ва Қуддус аҳли! Эгамиз сизларга шундай демоқда: бу сон–саноқсиз лашкардан қўрқманглар, ваҳимага тушманглар! Бу жанг сизники эмас, Худоникидир. Бу урушда сизлар жанг қилмайсизлар. Сизлар жойингизни эгаллаб, кутинглар. Эгамиз сизларни ғалабага эриштирганини кўрасизлар. Эй Яҳудо ва Қуддус аҳли! Қўрқманглар, ваҳимага тушманглар. Эртага уларга ҳужум қилинглар, Эгамиз сизлар билан бирга бўлади. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Ҳа, сенга қарши бўлганларнинг ҳаммаси Шармандаю шармисор бўлиб қолади, Душманларинг йўқ бўлади, нобуд бўлади. Уруш қиладиганларни излаб ҳам топа олмайсан, Сен билан жанг қилганлар тамомила тугаб битади. Мен Ўзим, Эганг Худо, ўнг қўлингни кучайтираман, Сенга: «Қўрқма, Ўзим ёрдамга келаман» деган Менман.” Эгамиз шундай айтмоқда: “Қўрқма, эй Исроил халқи, Ёқуб насли! Сен кичкина бир чувалчангдайсан. Аммо Ўзим сенга ёрдам бераман. Мен, Исроил халқининг Муқаддас Худоси, Сенинг қутқарувчингман.
Выбор основного перевода