Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўша кеча фиръавн, унинг ҳамма аъёнлари ва бутун Миср халқи уйғониб кетди. Бутун Мисрни қаттиқ дод–фарёд тутди. Одам нобуд бўлмаган бирорта хонадон йўқ эди. Эй Исроил халқи, гуноҳларингиз туфайли Раббий, Парвардигори Олам — Эгамиз шундай демоқда: “Ҳамма шаҳар майдонларида одамлар дод–фарёд кўтаришади, Ҳамма кўчаларда «Вой жоним! Вой жоним!» дея йиғи–сиғи қилишади. Деҳконларни аза тутиш учун чақиришади, Марсия айтадиган йиғичи аёллар ёлланади. Ҳар бир узумзордан фиғон эшитилади, Ахир, Мен орангиздан ўтиб, сизларни жазолайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода