Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен шундай қиламанки, Мисрликлар сизларга илтифот кўрсатадилар. Сизлар кетаётганларингизда бўш қўл билан чиқиб кетмайсизлар. Эгамиз Мисрликларни шундай қилдики, улар Исроил халқига илтифот кўрсатдилар. Исроил халқи нима сўраса, улар бердилар. Шу йўл билан Исроил халқи, ғолиб лашкардай, Мисрликларнинг бойликларини олиб кетди. Исроилда Мусога ўхшаган пайғамбар бошқа чиқмади. Эгамиз Мусо билан юзма–юз гаплашар эди. Эгамиз уни Миср юртида фиръавнга, унинг аъёнлари ва бутун халқига аломату мўъжизалар кўрсатиш учун юборган эди. Мусо бутун Исроил халқи олдида буюк қудрату ҳайбатли ишларни намоён қилганди.
Выбор основного перевода