Эгамиз Мусога яна шуларни эслатди: — Мисрга борганингда, Мен берган қудрат билан сен фиръавннинг кўзи олдида ҳамма ажойиботларни кўрсат. Мен эса унинг юрагини тош қилиб қўяман. У халқимнинг кетишига ижозат бермайди.
Эгамиз Мусога: — Қўлингни осмонга узат! — деб амр берди. — Мисрни қўрқинчли зулмат қоплайди.
Шундай қилиб, Эгамиз яна фиръавннинг юрагини тош қилиб қўйди. Фиръавн ўжарлик қилиб, Исроил халқига кетишга ижозат бермади.