Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис Сарвари Олам — Раббий шундай айтмоқда: “Эй халқим, Қуддус аҳли! Мисрликлар каби, Оссурияликлар сизларга таёқ кўтарадилар, сизларни қамчи билан урадилар. Аммо ҳадемай ғазабимни босаман, улардан қўрқманглар. Энди Оссурияликларга қаҳримни сочиб, уларни қираман. Эгамиз Раббий, Исроил халқининг Муқаддас Худоси шундай демоқда: “Менга қайтсангиз нажот топасиз, Ҳаловатли бўлсангиз қутқариласиз. Сокинлигу ишончингиз сизнинг кучингиз бўлади. Аммо сизлар буни хоҳламадингиз. Қўрқоқ юракларга шундай деб айтгин: “Дадил бўлинг, қўрқманг! Мана, Худойингиз! Қасос келмоқда илоҳий интиқом ила, Унинг Ўзи сизларга нажот беради.”
Выбор основного перевода