Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Исроил халқи қарасаки, шоҳ гапга қулоқ солмаяпти. Шундан кейин халқ унга шундай хитоб қилди: “Эссай ўғли Довуднинг бизга ўтказиб қўйган жойи йўқ, Бизнинг ҳам ундан қарзимиз йўқ! Эй Исроил халқи, ҳамма ўз уйига қайтсин! Эй Довуд, энди ўз кўмочингга ўзинг кул тортавер!” Шундай қилиб, Исроил халқи уйларига тарқалиб кетди. Исроил шоҳи Пеках даврида Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар бостириб келиб, Исроилнинг Ийхон, Овил–Байт–Махо, Ёнох, Кедеш, Хазор шаҳарлари билан бирга Гилад, Жалила ва бутун Нафтали ҳудудларини қўлга киритди ҳамда бу ерлардаги халқни Оссурияга асир қилиб олиб кетди. Шоҳ Охоз Яҳудо халқини гуноҳ қилишга ундаб, Эгамизга ҳаддан ташқари кўп хиёнат қилгани учун, Яҳудо халқини Эгамиз шу қадар таҳқирлаган эди. Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар келиб, Охозга ёрдам бериш ўрнига зулмни кучайтирди. Эй Худойимиз! Сен буюк, қудратли ва ҳайбатли Худосан! Сен аҳдингда турасан, содиқ севгингни сақлайсан. Чеккан азоб–уқубатларимиздан кўз юмма. Ахир, Оссурия шоҳлари давридан бугунгача шоҳларимиз, йўлбошчиларимиз, руҳонийларимиз, пайғамбарларимиз, ота–боболаримиз, бутун халқимиз бошига оғир азоб–уқубатлар тушди. — Шунинг учун Мен, Раббий, халқимга қарши Оссурия шоҳини ва унинг шонли лашкарини бошлаб келмоқдаман. Улар Фурот дарёсининг баҳайбат тўлқинлари кабидир. Ҳамма ирмоқлардан ошиб, ҳамма қирғоқлардан тошиб кетади. Сел каби Яҳудони босади, унинг бўғзига етиб келади. Шунга қарамай, Худо биз биландир! У ёйилган қанотлари паноҳида юртимизни омон сақлайди!
Выбор основного перевода