Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сел каби Яҳудони босади, унинг бўғзига етиб келади. Шунга қарамай, Худо биз биландир! У ёйилган қанотлари паноҳида юртимизни омон сақлайди! Пухта режа қилаверинг, аммо режангиз пучга чиқади, Сўз бераверинг, аммо амалга ошмайди, Чунки Худо биз биландир! Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. “Қиз ҳомиладор бўлади, у ўғил туғади, Унинг исмини Иммануил деб қўйишади.” Иммануил “Худо биз билан” деганидир. Сен ҳомиладор бўлиб, ўғил туғасан. Унинг исмини Исо қўясан. — Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? — деб сўради фариштадан Марям. Фаришта жавоб берди: — Муқаддас Руҳ сени қамраб олади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу боис туғадиган ўғлинг муқаддас бўлади, У Худонинг Ўғли деб аталади.
Выбор основного перевода