Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Қуддус! Қаерга ғойиб бўлди сенинг садоқатинг?! Қандай қилиб фоҳишага сен айландинг?! Ахир, олдинлари халқинг солиҳликка, адолатга ташна эди! Энди эса шаҳрингда фақат қотиллар қолди! Сенинг кумушинг тошқол бўлди, Шаробинг сув билан аралашди. Ҳа, исёнкордир йўлбошчиларинг, Ўғриларга шерикдир улар. Ҳар бири порани севар, Ҳадянинг ортидан қувар. Етимни улар ҳимоя қилмас, Беванинг арзи уларга етиб бормас. Пора эвазига айбдорни ҳақ деб топганлар, Солиҳларнинг тўғрилигини инкор қилади улар!
Выбор основного перевода