Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўр одам қоронғида пайпасланиб юргандай, сизлар куппа–кундузи пайпасланиб юрасизлар. Ишларингиз юришмайди, хор бўласизлар, сизларни талон–тарож қиладилар, ҳеч ким сизларни қутқармайди. Кундуз куни ҳам улар зулматда қолишади, Ёп–ёруғ кунда ҳам пайпасланиб юришади. Ўшанда Менинг Ўзим паноҳ бўламан. Аммо Исроилнинг иккала хонадони учун Мен қоқилтирадиган тош, тўсқинлик қиладиган қоя, Қуддус аҳолиси учун тузоқ ва тўр бўламан. Улардан кўплари қоқилади, йиқилиб, бурда–бурда бўлади. Улар тузоққа тушиб, асир бўлади. Эгамиз Раббий демоқда: “Эй Исроил халқи, Ўша куни шундай қиламанки, Қуёш туш пайтида ботади, Куппа–кундузи ер юзини қоронғилик қоплайди. Лекин мен ўйлайманки, Худо биз — ҳаворийларни шармандали аҳволга солиб, майдонда намойиш қилинадиган, ўлимга маҳкум этилган асирлардай қилиб қўйди. Биз фаришталару инсонлар олдида, бутун коинот олдида томоша бўлиб қолдик. Биз Масиҳ ҳақи ақлсиз бўлибмиз, сизлар эса Масиҳ соясида ақлли бўлиб қолибсизлар. Биз заиф, сизлар эса кучли экансиз! Сизлар обрў–эътиборли, биз эса шарманда эканмиз–да!
Выбор основного перевода