Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Қуддус! Қаерга ғойиб бўлди сенинг садоқатинг?! Қандай қилиб фоҳишага сен айландинг?! Ахир, олдинлари халқинг солиҳликка, адолатга ташна эди! Энди эса шаҳрингда фақат қотиллар қолди! Менга қулоқ солинг, эй ўжарлар! Ғалаба узоқ, деб ўйлаганлар! Эшитинг буни! Эй Ёқуб насли! Эй Исроил номи билан аталадиганлар, Яҳудо уруғидан чиққанлар! Сизлар Эгамизнинг номи билан қасам ичасизлар, Исроил халқининг Худосини тилга оласизлар, Аммо ҳақиқат ва солиҳлик билан эмас. Шу боис адолат биздан узоқ, Худо бизни қутқармайди. Нур излаймиз, аммо фақатгина зулмат бор, Ёруғлик излаймиз, аммо зулматда юрамиз. Эгамизнинг даъвоси бор бу юрт аҳолисига, Эй Исроил халқи, қулоқ тут Эгамизнинг сўзига: “Бу юрт вафою садоқатни билмайди, Улар Мен, Худони тан олмайди.
Выбор основного перевода