Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу тоғда Сарвари Олам Жамики халқлар учун Ажойиб зиёфат тайёрлар. Бой дастурхон, сара шароблар, Ёғли гўштлар, тиниқ шароб тортилади. Эгамиз ўнг қўлини кўтариб, Ўз қудрати билан онт ичди: “Ҳеч қачон душманларингизга Донингизни емиш қилиб бермайман. Меҳнатингиз сингган шаробни Бегоналар ичмайди. Ҳа, дон йиққанларнинг ўзи дон ейди–да, Мен, Эгасига ҳамду сано айтади. Узумни йиғиб–терганлар Шаробни муқаддас ҳовлимда ичади.” Шамолни эккан одам бўронни ўриб олар. Буғдой бошоқсиз бўлса, халқ нонга зор бўлар. Буғдойингиз бошоқ тугган тақдирда ҳам, Уни бегоналар еб адо қилар. Сизлар учун эса, эй номимни эшитиб қўрқадиганлар, нажот қуёш каби кўтарилади, сизларга шифо нурларини сочади. Ҳа, сизлар шодланасизлар. Оғилхонадан қўйиб юборилган бузоқлардай сакрайсизлар. Сиз ўткинчи озуқа учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озуқа учун ҳаракат қилинглар. Бундай озуқани сизларга Инсон Ўғли беради. Зотан, Отамиз Худонинг Ўзи бу вазифа учун Уни маъқул деб топди. Сен оламдан ўтиб, ота–боболаринг ёнига дафн қилинганингдан кейин ҳам, Мен ўғилларингдан бирини, пушти камарингдан бино бўлган фарзандингни шоҳ қилиб, унинг шоҳлигини мустаҳкамлайман. Болалигимда отам менга шундай дерди: “Сўзларимни юрагингга жо қилиб, амрларимни бажаргин, шунда яшайсан. Эй халқим! Менга қулоқ солинг! Қулоқ тутинг Менга, эй элатим! Мана, таълимот Мендан чиқиб боради, Адолатим халқларга нур бўлади. Эгам айтар: “Мен, Эгангиз, адолатни севаман, Талончилик, ҳақсизликдан нафратланаман. Садоқат билан халқимга мукофотини бераман. Улар билан абадий аҳд тузаман. Эгамиз демоқда: “Шундай кунлар келадики, Мен Исроил ва Яҳудо халқлари билан янги аҳд тузаман. Бу янги аҳд Мен уларнинг ота–боболари билан тузган аҳдга ўхшамайдиган бўлади. Мен ота–боболарини қўлидан етаклаб, Мисрдан олиб чиққанимда, улар билан аҳд тузган эдим. Мен уларга содиқ хўжайин эдим, аммо улар ўша аҳдимни бузишди.” Эгамизнинг каломи шудир. Эгамиз шундай демоқда: “Мен келажакда Исроил халқи билан тузадиган аҳд шундай бўлади: Мен қонунимни одамларнинг онгига солиб қўяман, қонунимни уларнинг юракларига ёзаман. Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен улар билан абадий аҳд тузаман. Уларга доим яхшилик қилишдан қочмайман. Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман. Мен улар билан тинчлик аҳдини тузаман. Бу мангу бир аҳд бўлади. Мен уларга барака бераман, кўпайтираман. Маъбадимни уларнинг орасида абадий ўрнаштираман. Ахир, Худо, Уни ўликдан тирилтираман, Уни қабрда чиритмайман, деб ваъда берган эди. У шундай деган эди: «Довудга ваъда қилган табаррук баракаларни сизларга бераман.» Қонун орқали оқланиш ҳақида Мусо қуйидагича ёзган эди: “Худонинг қонун–қоидаларига риоя қилган одам ҳаётдан баҳраманд бўлади.” Эгангиз Худо сизлар учун ўз халқингиз орасидан менга ўхшаган бир пайғамбар чиқаради. Унга қулоқ солинглар. Сен мени халқнинг уруш–жанжалидан халос этдинг. Мени элларга йўлбошчи қилдинг, Ўзим танимаган элат менга қарам бўлди. Мана биз учун бола туғилди, Ўғил бизга берилди. Ҳукмронлик Унинг зиммасидадир, Номи Ажойиб Маслаҳатчи, қудратли Худо, Абадий Ота, Тинчлик Шаҳзодасидир. Довуднинг тахтида Унинг ҳукмронлиги ортиб боради. Тинчлик то абад ҳукм суради. Ҳозирдан бошлаб, то абад У адолат ва ҳақиқат ила Шоҳлигини мустаҳкамлаб, барқарор қилади. Сарвари Олам жон куйдириб, Буни бажо айлайди. Улар Мен, Ўз Эгаси Худога ва Мен тахтга ўтқизадиган Довуд авлодидан бўлган шоҳга хизмат қилишади.” Мен қулим Довудни чўпон қилиб тайинлайман. У сурувимни боқади, уларга чўпонлик қилади. Мен уларнинг Худоси бўламан, қулим Довуд эса уларнинг ҳукмдори бўлади. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Шуни билиб қўйгинки, Қуддусни тиклаш учун амр берилганидан то Худо мой суртиб танлаган йўлбошчи келгунига қадар, етти карра етти йил ўтади. Олтмиш икки карра етти йил мобайнида Қуддус шаҳри, унинг йўллари ва мудофаа иншоотлари тикланади, аммо булар машаққатли дамларда содир бўлади. Аммо Эгамиз демоқда: “Эй Эфратдаги Байтлаҳм, Сен Яҳудонинг митти шаҳри бўлсанг ҳам, Исроилни Мен учун бошқарадиган зот сендан чиқади. Унинг насаби қадимларга бориб тақалади.” Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. Исроил халқи тавба қилсин, уларнинг гуноҳлари кечирилсин деб, Худо Исони Сарвар ва Нажоткор қилиб тайинлади.
Выбор основного перевода