Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
“Келинглар, таомимдан енглар. Мен тайёрлаган шаробдан ичинглар. Қашшоқлару муҳтожлар сув излар, Аммо сув йўқ. Оғизлари чанқоқдан қуриб кетган. Мен, Эгангиз, уларга жавоб бераман, Мен, Исроил халқининг Худоси, уларни тарк этмайман. Адолатга ташна бўлганлар бахтлидир, Чунки Худо уларни қондиради. Осмон Шоҳлиги далада яширилган хазинага ўхшайди. Бир одам уни топиб олибди. Уни яна яшириб, хурсанд бўлганидан бор–йўғини сотиб, у далани харид қилибди. Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сув ўша одамнинг вужудида булоққа айланиб, то абад ҳаёт сари жўшиб оқади. Чайла байрамининг охирги, улуғ кунида Исо туриб, баланд овозда хитоб қилди: — Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан оловда тобланган олтинни сотиб ол. Шармандали яланғочлигингни ёпиш учун эгнингга оқ кийим, кўришинг учун кўзларингга суртадиган малҳамни Мендан сотиб ол. Руҳ ҳам, келин ҳам: “Кел!” — деб чорлаяпти. Ушбу башорат сўзларни тинглаётган киши ҳам: “Кел!” — деб айтсин. Ким чанқаган бўлса, келсин. Ким хоҳласа, ҳаётбахш сувдан текин баҳра олсин.
Выбор основного перевода