Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Булар Сарвари Олам учун Мисрда бир белги ва гувоҳ бўлади. Халқ золимлар дастидан ёлворганда, Эгамиз уларни қутқарадиган бир ҳимоячи юборади. У халқни қутқаради. Халқимнинг ери учун йиғланг! У ерни тикан, янтоқ буталари босиб кетади. Ҳа, шодликка тўла бўлган уйлар учун, Қувноқ шаҳар учун аза тутинг! Чўлу биёбон шод бўлади, Саҳро қувониб, атиргулдай гуллайди. Ҳамма ёқда гул–чечаклар очилади, Чўл шодланиб, қувончдан ҳайқиради. Лубноннинг чиройи, Кармил тоғининг, Шарон текислигининг улуғворлиги Унга берилади. Улар Эгамизнинг шуҳратини, Худойимизнинг улуғворлигини кўради. Чўлда садр, акас, зайтун дарахтларини, Ҳамда мирта буталарини ўстираман, Саҳрода сарв, арча, қарағай дарахтларини ўстираман. Ажойиб қудратли қўли билан Мусонинг ўнг қўлидан тутган қани? Ўзининг номини шарафлай деб, Уларнинг олдидаги сувни иккига бўлган қани?” Водийга ёйилган подага ўхшатиб, Эгамизнинг Руҳи уларга ором берди. Ўзининг буюк номи улуғлансин дея, Эгамиз Ўз халқига йўл кўрсатди.
Выбор основного перевода