Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар йўқ бўлиб кетар, Сен тураверасан, Еру осмон кийим каби эскириб кетади, Тўзиб кетган кийимдай уларни алмаштирасан, Ҳаммасини ташлаб юборасан. Ҳолингизга вой! Эй ёлғонни арқон қилиб Айбларини тортиб келадиганлар! Эй араванинг арқони билан Гуноҳларини судраб келадиганлар! Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Ваҳимага тушма, Мен сенинг Худойингман. Сенга куч бераман, Ўзим ёрдамга келаман, Ғолиб ўнг қўлим билан сени қўллайман. Куя кийимни, қурт жунни еб битиргандай, Улар ҳам йўқ бўлиб кетади. Менинг ғалабам эса абадий бўлади, Нажотим насллар бўйи давом этади.” Сенга қарши ясалган Ҳеч қандай қурол сенга бас кела олмайди. Сен билан даъволашган ҳар бир одамнинг Даъволарини сен йўққа чиқарасан. Менинг қулларимга ана шулар насиб қилади, Ўзим уларга ғалаба ато қиламан.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода