Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Дарёдаги балиқлар нобуд бўлади. Дарё сасиб кетади. Миср халқи дарё сувини ичолмайди.” Мусо қўлини денгиз томонга узатди. Шундан кейин тун бўйи Эгамиз шарқдан кучли шамол эстириб, денгизни икки томонга айирди, денгизни қуруқ ерга айлантирди. Сув икки томонга сурилди. Эгамиз шунда Мусога айтди: — Нима, Мен, Эгангнинг қўли калтамиди?! Менинг сенга айтган гапларим бажо бўлиши ёки бўлмаслигини энди кўрасан. дарёнинг оқими тўхтаб қолди. Сув узоқда жойлашган Зоратон ёнидаги Адам шаҳри олдида йиғилиб қолди, Ўлик денгизга қуйиладиган дарё суви эса оқиб кетди, дарё ўзани қуриб қолди. Жамики Исроил халқи қуруқ ердан юриб, Иордандан ўтиб бўлмагунча, Эгамизнинг Аҳд сандиғини кўтарган руҳонийлар дарёнинг ўртасида, қуруқ ерда туришди. Халқ дарёдан ўтиб, Ерихо шаҳрининг ёнидаги ерларга борди. Сенинг таҳдидларингдан сувлар чекинар, Сен гумбурлатган садодан улар қочар. Эгам айтар: “Овозингни аямай, қаттиқ ҳайқиргин, Карнайга ўхшаб, барала бақиргин. Халқимнинг итоатсизлигини фош қилгин, Ёқуб хонадонининг гуноҳларини юзига солгин. Итоатсиз халқни Кун бўйи қучоқ очиб кутдим. Ана, улар ўзлари хоҳлаган, Тўғри бўлмаган йўллардан юради. Шундайларни Мен қиличнинг дамига рўпара қиламан. Ҳаммангиз тиз чўкасиз, бўғизланасиз. Ахир, Мен чақирганимда жавоб бермадингиз, Гапирганимда қулоқ солмадингиз. Менинг олдимда қабиҳликлар қилдингиз, Мен хоҳламаган нарсаларни танладингиз.” Мен ҳам уларга қаттиқ жазо танлайман. Улар нимадан қўрқса, ўшани бошларига соламан. Ахир, чақирганимда, ҳеч ким жавоб бермади, Гапирганимда, ҳеч ким қулоқ солмади. Улар Менинг олдимда қабиҳлик қилдилар, Менга номаъқул бўлган йўлни танладилар.” У денгизга дўқ уриб, уни қуритар, Барча дарёларни қақратиб юборар. Башан ва Кармил яйловлари хазон бўлади, Лубнон гуллари сўлиб қолади.
Выбор основного перевода