Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сен қурбонлигу назрни истамадинг, Куйдириладиган қурбонлик ҳамда Гуноҳ қурбонлигини талаб қилмадинг, Итоат қилишим учун Сен қулоқларимни очдинг. Сўнг бир оз нари кетиб, ерга мук тушди–да, шундай деб ёлворди: — Эй Отам, агар иложи бўлса, бу азоб косаси Мени четлаб ўтсин. Аммо Менинг хоҳишим эмас, Сенинг хоҳишинг бажо бўлсин. Мени Юборган доимо Мен билан биргадир. У Мени ёлғиз ташлаб кетмаган. Зеро, Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан. Лекин дунё билсинки, Мен Отани севаман, Ота Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман. Қани, туринглар, бу ердан кета қолайлик.” Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг севгисига содиқ қолганман. Худди шу сингари, сизлар ҳам, Менинг амрларимга амал қилсангизлар, севгимга содиқ қоласизлар. Ўзини паст тутди. Итоаткор бўлиб, ҳатто ўлимга, хочдаги ўлимга ҳам рози бўлди.
Выбор основного перевода