Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қани, кўрайлик–чи, шоҳимнинг қуллари орасидаги энг кичик бир лашкарбошисини мағлуб қила оласизми?! Ахир, ўзингиз Мисрнинг жанг араваларию отлиқларига умид боғлаб ўтирибсиз. Ҳабашистонга умид боғлаган, Мисрдан фахрланган халқ иснодга қолади. Мисрдан ёрдам сўраб борганларнинг ҳолига вой! Улар чопқир отларига ишонадилар, Жанг араваларининг кўплигию Кучли отлиқларга умид боғлайдилар. Исроил халқининг Муқаддас Худосига эса Назар ҳам ташламайдилар, Эгамизга юз бурмайдилар. Мендан қаттиқ ғазабдасан. Манманлигинг қулоғимга етиб келди. Энди Мен бурнингдан ҳалқамни, Оғзингдан сувлиғимни ўтказаман. Келган йўлингдан сени қайтариб олиб кетаман.»
Выбор основного перевода