Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Айни пайтда Орам шоҳига ҳам аъёнлари уқтирдилар: — Уларнинг худолари — тоғлар худоларидир. Шунинг учун бу сафар уларнинг қўли баланд келди. Агар улар билан текисликда жанг қилсак, албатта биз ғолиб келамиз. Шунда пайғамбар Исроил шоҳи ёнига келиб, унга шу хабарни баён қилди: — Эгам шундай айтмоқда: “Модомики, Орам лашкари, Исроил халқининг Эгаси текислик худоси эмас, тоғлар худосидир, деб айтаётган эканлар, Мен мана шу катта қўшиннинг ҳаммасини сенинг қўлингга бераман. Шунда Эгангиз Мен эканлигимни биласизлар.” Энди Ҳизқиёнинг алдовларига учманглар, у сизларни йўлдан урмасин. Унга ишонманглар, бирор халқнинг ёки шоҳликнинг худоси ўз халқини менинг қўлимдан ёки оталаримнинг қўлидан қутқара олмаган. Худойингиз ким бўлибдики, сизларни менинг қўлимдан қутқара олса.” «Эгамиз бизни албатта қутқаради, бу шаҳар Оссурия шоҳи қўлига таслим бўлмайди», деб Ҳизқиё сизларни Эгангиздан умидвор қилмасин.
Выбор основного перевода