Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёвузлар йўқ қилиб ташланади, Эгамиздан умидворлар юртга эгалик қилади. Ўз халқининг олдидан бошқа халқларни қувди, Уларнинг юртини мулк қилиб бўлиб берди, Исроил қабилаларини уларнинг чодирларида ўрнаштирди. Аланга кечаю кундуз ўчмайди, Тутун абадий кўтарилаверади. Бу юрт авлодлар оша Вайрона бўлиб қолаверади. Ҳеч ким уни то абад босиб ўтмайди. У ер бойқушлару кирпиларнинг мулки бўлади, Уккию қарғалар у ерда макон қилади. Ҳа, Эгамиз бу юртни ўлчаб, Вайронаю харобага лойиқ топди. Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Гармсел сомонни тўзғитгандай, Мен сизларни сочиб ташлайман. Бу сизларнинг қисматингиздир, Мен бошингизга ёғдирадиган кулфат шудир. Сизлар Мени унутдингизлар, Сохта худоларга инондингизлар.
Выбор основного перевода