Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо ёввойи ҳайвонлар бу ерда ётар, Уйлар йиртқичлар билан тўлар, У ерда бойқушлар жойлашар, Эчкилар у ерда шаталоқ отар. Увиллашар сиртлонлар қалъаларда, Чиябўрилар гўзал саройларда. Ўша вақт яқин орада келади, Ўша кун келмасдан қолмайди.” Халқимнинг ери учун йиғланг! У ерни тикан, янтоқ буталари босиб кетади. Ҳа, шодликка тўла бўлган уйлар учун, Қувноқ шаҳар учун аза тутинг! Эгамиз шундай деди: “Мен Қуддусни вайрон қиламан, Бу ерни чиябўриларнинг маконига айлантираман. Яҳудо шаҳарлари ҳувиллаб қолади, У ерда биронта ҳам одам қолмайди.” Эшитинглар! Бир хабар келмоқда! Ана, шимолдан шовқин–сурон кўтарилмоқда! Лашкарлар Яҳудо шаҳарларини хароб қилар эмиш, Чиябўрилар яшайдиган маконга айлантирар эмиш. Сен офатдан қочиб қутулсанг ҳам, Миср сенга чангалини солади, Пойтахти Нуф сенга қабр бўлади. Кумуш хазиналаринг янтоққа насиб бўлади, Хароба уйларингни тиканак ўт босади.
Выбор основного перевода