Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Самарияга қарши ишлатган ўлчов ипини ва Ахабнинг хонадонига қарши ишлатган шоқулни Қуддусга қарши ишлатаман. Қуддусни бу қабиҳ халқдан тозалаб ташлайман, уни тоза косадай тўнтариб қўяман. “Мен Бобилни типратиканларга мулк қилиб бераман. Уни ботқоққа айлантираман. Харобазор қилиб, супуриб ташлайман”, — деб айтмоқда Сарвари Олам. Ҳа, Эгамиз қиз Қуддуснинг деворларини Вайрон этишга қарор қилди. Деворларга бирма–бир қараб чиқди, Шаштидан қайтмади, ҳаммасини яксон қилди. Энди қалъаю деворлар қайғуряпти, Ҳаммаси хароб бўлиб ётибди. У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади, Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади. Сарой вайроналарида бойўғли яшайди, Ойналаридан унинг товуши эшитилади. Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади. Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади. У қаттиқ ҳайқириб, шундай деди: “Вайрон бўлди! Буюк Бобил вайрон бўлди! У жинларнинг макони, ҳар турли ёвуз руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай ҳаром ва жирканч қушнинг уяси бўлиб қолди. Ахир, барча халқлар Бобилнинг Шаҳвоний ҳирси шаробидан ичганди.
Выбор основного перевода