Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фосиқлар эса бундай эмаслар, Шамолда тўзғиб кетадиган сомонга ўхшайди. Халқларни Сен ваҳимага солдинг, Қабиҳларни қириб ташладинг. Уларнинг номини бир умрга ўчирдинг. Чунки Эгамиз уларни ҳимоя қилиб, золимларига Ўзи зулм қилади. Шунда инсон овдаги жайрондай бўлар, Чўпонсиз қолган сурувдай бўлар, Ҳар бири ўз халқига қайтиб кетади, Ҳар бири ўз юртига қочиб боради. Аммо шунда шафқатсиз душманларинг Бирданига чанг каби учиб кетади, Тўсатдан бўрондаги хас–чўпдай Улар тўзиб кетади. Гумбурлаган овозингдан халқлар тарқаб кетар, Сен қўзғалганингда элатлар қочиб кетар. Сендан буғдой янчадиган хўптир ясайман, Янги, ўткир, тишли хўптир қиламан, Сен тоғларни янчасан, эзасан, Тепаликларни сомон қиласан. Сен уларни совуриб ташлайсан, Уларни шамол учириб кетади. Бўрон уларни тўзғитади, Сен эса Мен — Эганг туфайли севинч топасан, Исроил халқининг Муқаддас Худоси ила мақтанасан.
Выбор основного перевода