Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди. Орамнинг боши Дамашқдир, Дамашқнинг боши Ратандир, Олтмиш беш йилдан сўнг Эфрайим Қирилиб битар, асло халқ бўлмас. Бола ҳали “ота”, “она” деб айтишни ўрганмасдан олдин, Оссурия шоҳи Дамашқнинг бойликларини ва Самариядан тортиб олган ўлжаларини олиб кетади. Хално шаҳрини Кархамиш шаҳридай вайрон қилмадикми?! Хомат ҳам Арпаддай қулади–ку! Самария Дамашқ каби эмасми?! Қуйидаги хабар Дамашқ ҳақидадир: Эгамиз шундай дейди: “Хомат билан Арпад аҳли шум хабар эшитишади, Шунинг учун улар саросимага тушади. Юрагига тушган ғулғула босилмайди, Жўшқин денгиз каби тинчланмайди. Дамашқ мадорсиз қолади, Орқага қочмоқчи бўлади, Бутун вужудини ваҳима қамраб олади. Дард тутган аёлдай азобу қийноқда қолади. Эвоҳ, машҳур шаҳар тарк этилади! Қувонч макони ташлаб кетилади! Ўша куни йигитлари майдонларда ўлади, Ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Мен Дамашқ деворларига ўт қўяман, Олов Банҳадад қалъаларини ёндириб ташлайди.” Эгамиз шундай демоқда: “Дамашқ аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчди. Шундай экан, Мен шоҳ Хазайилнинг саройига олов ёғдираман, Олов Банҳададнинг қалъаларини ёндириб юборади. Мен Дамашқ дарвозаларининг тамбаларини синдираман. «Қабиҳлик водийси»нинг ҳукмдорини йўқ қиламан, Байт–Эденда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Орам халқи асирликка тушади, Хир юртига олиб кетилади.” Эгамизнинг каломи шудир. Башорат. Эгамизнинг сўзи Хадрах юртига қаршидир. Дамашқ шаҳрига қаратилгандир. Эгамиз барча Исроил қабилаларини кузатиб тургандай, Бутун инсониятни ҳам кузатади.
Выбор основного перевода