Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу боис Язир йиғлаганда, мен ҳам йиғлайман, Эй Сивмо узумзорлари! Кўз ёшларим ила сизларни шалаббо қиламан, Эй Хашбон, Элалей шаҳарлари! Ахир, ёзги ҳосилингиз барҳам топди, Дон ҳосили пайтидаги ўйин–кулгилар тўхтади. Боғларда шодлик, Хурсандчилик энди бўлмас, Узумзорларда қўшиқ айтилмас, Шодлик қийқириқлари кўтарилмас. Узум сиқиш чуқурларида Ишлайдиган ҳеч ким қолмас. Шодлик қийқириқларини Худо бостирди. Шу боис юрагим Мўаб учун Арфа каби нола қилар. Хир–Харасот учун вужудим фарёд чекар. Фосиқларнинг оёғи ёмонликка шошилади, Улар беҳуда қон тўкишга жуда уста. Уларнинг фикри–зикри гуноҳ билан банд, Қадамидан ҳалокату вайрона келади. Одамлар аччиқ–аччиқ йиғлаб, Лухит тепалигига чиқишади. Ҳатто Хўронайимга тушиш йўлида Аччиқ фиғон овозлари эшитилади. Шундай экан, Мўаб учун Мен йиғлайман, Бутун Мўаб халқи учун фарёд қиламан. Хир–Харасот аҳолиси учун кўз ёш тўкаман. Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекади, Уларнинг овози Яхазгача эшитилади. Садоси Зўвардан Хўронайимгача жаранглайди, То Эглат–Шалишиёгача етиб боради. Ҳатто Нимрим сувлари нобуд бўлади.
Выбор основного перевода