Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ғарбда улар Филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам Мўаб ҳақида шундай демоқда: “Наво аҳолисининг ҳолига вой! Уларнинг шаҳри хароб бўлади. Хиратайим шармандаларча мағлуб бўлади, Унинг қалъаси уятга қолади, Ер билан яксон қилинади. Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади. Ана, Хўронайимдан фарёд эшитилмоқда! «Хонавайрон бўлдик!» дея хитоб қилишмоқда. «Мўаб вайрон бўлди–ку!» дея додлашмоқда. Гўдаклари бўғилиб йиғламоқда. Одамлар аччиқ–аччиқ йиғлаб, Лухит тепалигига чиқишади. Ҳатто Хўронайимга тушиш йўлида Аччиқ фиғон овозлари эшитилади. Тезроқ қочинг! Чўлдаги юлғундай Жонингизни сақлаб қолишга тиришинг! Эй Мўаб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади. Сенинг ҳар бир шаҳрингга вайрон этувчи келади, Бирорта шаҳринг омон қолмайди. Водий вайрон қилинади, Ясси тепалик яксон этилади.” Эгамизнинг каломи шудир. Мўаб учун қабр тоши тайёрланг, Кўп ўтмай Мўаб йўқ бўлади. Шаҳарлари вайрон қилинади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. Эгамизнинг ишидан бўйин товлаган киши лаънати бўлсин! Қон тўкишдан ўзини тийган бундай киши лаънати бўлсин! “Мўаб ёшлигидан бехатар ўсган, Тиндирилган шароб каби тинч яшаган. Гўё бир идишдан бошқасига қуйилмаган, Ҳеч қачон ўз юртидан сургун бўлмаган. Шу боис унинг таъми ўзгармаган, Муаттар ҳиди сақланиб қолган. Аммо шундай кунлар келмоқдаки, Мен Мўабга қарши одамларни жўнатаман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Улар Мўабни шароб тўккандай тўкиб ташлайдилар. Идишларини бўшатиб, чилпарчин қиладилар. Мўаб халқи ўз худоси Хамўш дастидан шарманда бўлади, Исроил халқининг ҳолига тушади. Ахир, Исроил ҳам Байтилдаги бузоққа инониб, Шармандаи шармисор бўлган эди–ку!” “Биз қаҳрамонлармиз, Жасур жангчилармиз”, деб Айтишга қандай ҳаддингиз сиғди? Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Мўаб вайрон бўлади, Шаҳарлари босиб олинади. Энг сара йигитлари қириб ташланади. Мўабга кулфат яқинлашмоқда, Фалокат унга елдай учиб келмоқда. Эй Мўаб қўшнилари, қайғуринглар, Эй Мўабни таниганлар, мотам тутинглар. Айтинглар: «Эвоҳ, салтанат ҳассаси синди. Қудратли ва улуғвор ҳасса парчаланди.» Эй Дибонда яшайдиганлар, Тўрдаги ўрнингиздан туринглар, Ердаги тупроққа ўтиринглар. Зеро, Мўабни ҳалок этувчи сизга қарши чиқади, У қўрғонларингизни қулатади. Эй Арорда яшайдиганлар, Кўчага чиқиб кузатиб туринглар! Қочиб кетаётган эркагу аёллардан «Нима бўлди?» деб сўранглар. Эвоҳ, Мўаб шарманда бўлди, вайрон қилинди. Уввос солиб, фарёд қилинглар! Мўаб хароб бўлганини Арнон дарёси бўйларида эълон қилинглар. Мен ясси тепаликларда жойлашган ҳамма шаҳарларни: Хўлунни, Яхазни, Мифатни, Дибонни, Навони, Байт–Диблатайимни, Хиратайимни, Байт–Гамулни, Байт–Миённи, Харийўтни, Бозрахни жазолайман. Хуллас, узоқ–яқинда жойлашган ҳамма Мўаб шаҳарлари вайрон бўлади. Мўабнинг қудрати синади, кучи кесилади.” Эгамизнинг каломи шудир. Ўзини Эгамиздан устун қўйган Мўабни маст қилинглар. Ўз қусуғида ўзи думалаб ётсин, одамларга кулги, масхара бўлсин. Эй Мўаб, эсингдами, Исроил устидан кулган эдинг! У ўғримидики, у ҳақда гапирганингда бошингни чайқаган эдинг! Эй Мўаб аҳолиси! Шаҳарларни тарк этинг, Қоялар орасида яшаб юраверинг. Тоғ дарасида ин қурган кабутарлардай бўлинг. Эшитганмиз Мўабнинг мағрурлигини, Манманлиги, киборлиги, такаббурлигини! Нақадар такаббурдир у! Ниҳоятда гердайиб кетган! Эгамиз шундай демоқда: “Мен бу халқнинг сурбетлигини биламан. Улар беҳуда мақтанадилар. Шундай экан, Мўаб учун Мен йиғлайман, Бутун Мўаб халқи учун фарёд қиламан. Хир–Харасот аҳолиси учун кўз ёш тўкаман. Эй Сивмо қишлоғининг узумзорлари, Мен ҳам, Язир шаҳри сингари, сизлар учун қайғураман. Сизнинг новдаларингиз ўсиб кетди, Ҳатто Ўлик денгиздан ҳам ошиб ўтди, Шохларингиз Язир шаҳригача етди. Аммо ёзги мевалар ва узумларингизга Зараркунандалар тушди. Мўабнинг ҳосилдор ерларида Шодлигу хурсандчилик барҳам топди. Мен узум сиқиш чуқурларидаги Шаробни тортиб оламан. Энди ҳеч ким шодликдан ҳайқириб узум эзмайди, Шодон қийқириқлар энди эшитилмайди. Хашбон, Элалей аҳли фарёд чекади, Уларнинг овози Яхазгача эшитилади. Садоси Зўвардан Хўронайимгача жаранглайди, То Эглат–Шалишиёгача етиб боради. Ҳатто Нимрим сувлари нобуд бўлади. Мўаб саждагоҳларида қурбонлик қилганларни ўлдираман, Ўз худоларига атаб тутатқи тутатганларни йўқ қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Қалбим най каби нола қилиб, Мўаб учун қайғурмоқда. Ҳа, қалбим най каби, Хир–Харасот одамлари учун йиғламоқда. Ахир, уларнинг йиққан бойлиги йўқ бўлди. Қайғудан ҳамма сочини олдирган, Ҳамма соқолини қириб ташлаган, Ҳамма қўлларини тилган, Белларига қанор ўраб олган. Мўабдаги ҳамма томлар устида, Ҳамма шаҳар майдонларида Фақат марсия айтилади. Зотан, Мен Мўабни синдириб ташлайман, Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мўаб чил–чил синади! Одамлари аччиқ–аччиқ йиғлайди! Шармандаликдан Мўаб юзини яширади! Мўаб ҳаммага масхара бўлади, Унинг аҳволидан қўшни халқлар ваҳимага тушади.” Эгамиз шундай демоқда: “Қаранглар! Душман бургут сингари, Мўабга ҳужум қилмоқда, Қанот кериб Мўаб узра парвоз этмоқда. Мўаб шаҳарлари энди олинади, Қалъалари қўлга киритилади. Ўша куни Мўаб лашкарлари ваҳимага тушади, Улар дард тутган аёл каби бўлиб қолади. Ахир, Мўаб ўзини Мендан устун қўйди, Энди у нобуд бўлади. Эй Мўаб аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ваҳимадан қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар. Мен Мўабнинг бошига Жазо йилини келтираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ҳолдан тойган қочоқлар Хашбон шаҳри соясида тўхтайди. Аммо олов чиқади Хашбон шаҳридан, Аланга чиқади шоҳ Сихўннинг шаҳридан. Ёнғин бутун Мўаб юртини ямлаб ютади, Исёнкор одамларнинг бошини ейди. Эй Мўаб, ҳолингга вой! Хамўшга сиғинганлар нобуд бўлади, Ўғил–қизларинг асирликка тушади. Аммо кейинчалик Мен Мўаб халқини яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Мўаб тўғрисидаги башоратлар ўз ниҳоясига етди. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мўаб халқи: «Яҳудо халқининг бошқа халқлардан ҳеч қандай фарқи йўқ», деб айтгани учун, Мен Мўабнинг ғарбий қанотини очиб ташлайман, юртнинг гавҳарлари Байт–Яшимўт, Баал–Миён, Хиратайим шаҳарларини вайрон қиламан. Мўабни Оммон халқи сингари, шарқдаги кўчманчиларнинг қўлига бераман. Оммон халқи ер юзидан йўқ бўлиб кетади, Мен Мўаб халқини ҳам жазолайман. Шунда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.” Улар Сарвари Оламнинг халқини мазах қилганлари учун, Кеккайиб, мағрурланганлари учун Бу кўргиликлар бошларига тушади. Эгамиз уларни ваҳимага солади, Ер юзидаги жамики худоларни йўқ қилади. Шунда денгиз қирғоғидаги эллар Эгамизга сажда қилишади. Ҳар бири ўз юртида Эгамизни мадҳ этади.
Выбор основного перевода