Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ваҳий водийси ҳақида башорат: Эй Қуддус аҳли, нима қиляпсиз?! Нега томларга чиқиб, шод–хуррам бўляпсиз?! Шунда мен дедим: “Ёлғиз қолдиринг мени, Аччиқ–аччиқ йиғлайин. Тасалли беришга уринманг менга, Ахир, учради халқим қирғинга!” Мўабдаги ҳамма томлар устида, Ҳамма шаҳар майдонларида Фақат марсия айтилади. Зотан, Мен Мўабни синдириб ташлайман, Кераксиз идишдай чилпарчин қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бу хабар Найнаво шоҳига ҳам етиб борди. У тахтдан тушиб, шоҳона либосларини ечди, қанорга ўраниб, кулга ўтирди. Ўзи ва амалдорлари номидан бутун Найнаво бўйлаб қуйидаги фармонни эълон қилди: “На инсонлар, на ҳайвонлар — мол–қўйлар ҳеч нарса емасин, сув ичмасин. Инсонлар ҳам, ҳайвонлар ҳам қанорга ўрансин. Ҳар ким Худога ялиниб илтижо қилсин, ёвуз қилмишидан қайтсин, зулм қилмасин.
Выбор основного перевода