Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди. Ўша куни Исроилнинг қолган–қутгани, Ёқуб наслининг қутулганлари Бошқа суянмайди ўз зулмкорларига, Улар садоқат билан таянади Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Эгамга. Ёқуб наслининг қутулганлари, омон қолганлари Қайтади қудратли Худога. Эй Исроил, сенинг халқинг Денгиз қумидай кўп бўлса ҳам, Энди улардан фақатгина саноқли одамлар қайтади. Зеро, “Қирғин бўлсин”, дея қарор қилинган, Худо одил ҳукмини Ўз халқининг бошига солади. Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида Бундан ҳам баттарроғини кўрдим: Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади, Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади, Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти. Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган, Қуддус аҳолиси Ғамўра аҳолисига ўхшаб қолган.” Эгамнинг содиқ севгиси бўлмайди адо, Унинг раҳму шафқати тугамас асло. Булардан олдинроқ Ишаё яна шундай деб айтган эди: “Агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди бизга зурриёт, Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик, Ғамўра шаҳридай хонавайрон бўлардик.”
Выбор основного перевода