Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Байрамнинг биринчи куни ҳам, еттинчи куни ҳам бутун халқ муқаддас йиғинга келиши лозим. Шу кунлари, овқат тайёрлашдан ташқари, ҳеч қандай иш қилманглар. Эллигинчи куни, еттинчи Шаббатдан кейин, Менга янги дон назрини олиб келинг. Шаббат куни эса иккита бир ёшли нуқсонсиз қўчқор қўзини қурбонлик қилинглар. Бу қурбонликлар билан бирга белгиланган миқдорда шароб назрини ва зайтун мойи аралаштирилган саккиз коса сифатли унни дон назри қилиб келтиринглар. Ҳар ойнинг бошида иккита буқани, битта қўчқорни ва еттита бир ёшли қўчқор қўзини Эгамизга атаб куйдириладиган қурбонлик қилинглар. Ҳамма жониворлар нуқсонсиз бўлсин. Шаббат кунлари, янги ой ва бошқа белгиланган байрамларда қурбонликлар куйдирилганда ҳам шукроналар айтиб, ҳамду санолар куйлаш уларнинг зиммасида эди. Эгамизнинг ҳузурида доимо хизмат қилаётган левиларнинг сони қоидага мувофиқ бўлиши шарт эди. Фосиқларнинг қурбонлиги жирканчдир, ёвуз ният билан келтирилгани эса ундан ҳам баттар. Аммо буқани қурбонлик қиладиган инсон Одам ўлдирган қотил кабидир. Қўзини қурбонлик қиладиган одам Итнинг бўйнини синдирган одам кабидир. Дон назри қиладиган одам Чўчқа қонини назр қиладиган одам кабидир. Тутатқи тутатган одам Бутга топинадиган одам кабидир. Ўшалар ўз йўлларини танладилар, Қилган жирканч ишларидан жонлари лаззат олар. Ўғирлик қиляпсизлар, одам ўлдиряпсизлар, зино қиляпсизлар, ёлғондакам қасам ичяпсизлар, Баалга назрлар атаб, ўзингиз билмаган худоларга эргашяпсизлар. Шундай экан, нима учун сизлар Менинг номим билан аталган уйимга келиб, ‘Биз хавф–хатардан холимиз!’ деб айтяпсизлар?! Бундай жирканч ишларни давом эттириш учунми?! Бурғу чалинг Қуддусда! Рўза кунларин белгиланглар, Ўша кунларга йиғин эълон қилинглар.
Выбор основного перевода