Заиф, муҳтожларни қутқаринг, Фосиқнинг қўлидан уларни озод этинг.
Мен истаган рўза қуйидагича: Адолатсизлик кишанларини парчаланг, Бўйинтуруқ арқонларини узиб ташланг, Мазлумларни озодликка чиқаринг, Ҳар қандай бўйинтуруқни синдиринг!
Кейин уларга айт, Эгамиз шундай демоқда: «Адолат ва тўғрилик билан иш тутинг. Жабрдийдаларни зўравонларнинг қўлидан қутқаринг. Мусофирларга, етим ва беваларга ноҳақлик қилманг, уларни эзманг. Бу ерда бегуноҳ одамнинг қонини тўкманг.