Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сенинг қўлинг Худонинг қўлидай қудратлими? Унинг овозига ўхшаб гумбурлайдиган овозинг борми? Эгамизнинг овози кўкларда гулдиради, Худойи Таолонинг садоси эшитилди. Эгамизнинг овози сувлар узра эшитилади, Улуғвор Худо гулдираб садо беради. Ҳа, азим сувлар узра Эгамиз гулдираб садо беради. Эгамизнинг овози қудратлидир, Эгамизнинг овози ҳайбатлидир. Эгамизнинг овози садр дарахтларини қулатади, Ҳатто Лубнондаги садр дарахтларини парчалаб ташлайди. Лубнон тоғларини Эгамиз буқадай сакратади, Ҳа, Хермон тоғини ёввойи бузоқдай сакратади. Эгамизнинг овози чақмоқ чақтиради, Эгамизнинг овози саҳрони титратади, Эгамиз Кадеш саҳросини ларзага солади. Эгамизнинг овози улкан дарахтларни эгиб юборади, Ўрмонларни яланғочлаб, шилиб юборади, “Эгамиз улуғвордир”, деб Маъбадида ҳамма куйлайди. Худони тараннум этинг, эй ер юзи шоҳликлари, Самолар — азалий самолар узра чиққан, Ҳайбатли овози гулдураган Раббийга ҳамду санолар куйланг.
Выбор основного перевода