Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо адолатга хиёнат қиладими? Қодир Худо ҳақиқатнинг йўлини тўсадими? Ҳа, Худо доно ва қудратлидир, Ким Худога қарши чиқиб, Ундан устун бўлган?! Лекин ҳақиқий донолик ва қудрат Худодадир. Маслаҳат ва ақл–идрок Унга тегишлидир. Куч ва зафар Худога тегишли! Ёлғончию алданганлар ҳам Унинг қўлида! Шоҳ қудратлидир, адолатпарвардир, У одилликни ўрнатган! Ёқуб насли орасида Адолатли ва тўғри ҳукм чиқарган! Улар қийналганларида, У ҳам азоб чекди, Эгамизнинг фариштаси уларни қутқарди. Севгиси, шафқати туфайли Унинг Ўзи уларни қутқарди. Эгамиз уларни кўтариб, азалдан опичлаб юрарди. Ҳа, У инсонга ғам келтириб, озор беришни хуш кўрмайди. У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин.
Выбор основного перевода