Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Билиб қўй, Мен эртага шу вақтда шунақанги дўл ёғдираманки, Миср юрти пайдо бўлгандан буён бунақа дўлни кўрмаган. Мусо таёғини осмонга тўғри кўтарган эди, Эгамиз момақалдироқ ва дўл пайдо қилди, ерга яшин тушди. Шундай қилиб, Эгамиз Миср юртига дўл юборди. Шомуил Эгамизга илтижо қилган эди, Эгамиз ўша куни момақалдироқ гумбурлатиб, ёмғир ёғдирди. Жамики халқ Эгамиздан ҳам, Шомуилдан ҳам жуда қўрқиб кетди. Улар Шомуилга: — Нобуд бўлмайлик. Биз — қулларингиз учун ўз Эгангиз Худога илтижо қилинг, — дейишди. — Энди билдик, биз бир шоҳ сўраб, бутун гуноҳларимиз устига яна гуноҳ қилибмиз. Шу пайт бирдан осмонни қоп–қора булут қоплади, шамол эсиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Ахаб эса аравасига ўтириб, Йизрилга йўл олди. Уч кун ичида Яҳудо ва Бенямин ҳудудида яшаётганларнинг ҳаммаси Қуддусда тўпланди. Бу воқеа тўққизинчи ойнинг йигирманчи кунида рўй берди. Одамлар Худонинг уйи олдидаги ҳовлида жойлашиб ўтирди. Аҳволнинг жиддийлигидан ва кучли ёмғир ёғаётганидан халқ титрарди. Худо Ўз қудратли ишлари билан халқларни бошқаради, Уларга фаровонлик ато қилади. Мен уларни кулфат кунлари учун, Уруш ва жанг кунлари учун сақлаб қўйганман. Ҳувиллаб ётган биёбонга, Кимсасиз чўлга ким ёмғир ёғдиради? Ташландиқ харобазорларни сувга қондириб, У ерларда майсалар ўстирадиган ким?
Выбор основного перевода