Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўз овози билан Худо ажойиб гулдурос ҳосил қилади, Унинг қилган ишларига ақлимиз етмайди. Эй Раббий, насллар оша Сен паноҳимиз бўлган эдинг. Сен эса ҳеч ўзгармассан, Сен то абад яшайсан. Шоҳлигимдаги барча одамлар Дониёрнинг Худосидан қўрқиб титрасин, чунки У барҳаёт ва мангу Худодир. Унинг шоҳлиги асло қуламас, Ҳукмронлиги ҳеч ҳам тугамас, У ягона мангу Худодир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда яшайди, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Абадий салтанат Соҳиби бўлган Худога шон–шарафлар бўлсин! Омин. Шу сингари, биз ҳозир хира ойна орқали кўргандай бўляпмиз, аммо вақти келганда аниқ кўрамиз. Ҳозирги билганларим тўлиқ эмас. Ўша пайтда эса Худо мени тўлиқ билгани каби мен ҳам ҳамма нарсани тўлиқ тушунаман.
Выбор основного перевода