Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо адолатга хиёнат қиладими? Қодир Худо ҳақиқатнинг йўлини тўсадими? Биз Қодир Худога етолмаймиз, Унинг қудрати юксакдир. У тўғри ҳукм чиқаради, адолатига хиёнат қилмайди. Сенга, ёлғиз Сенга қарши гуноҳ қилганман, Сенинг олдингда қабиҳликларга қўл урганман, Шу боис ҳукм қилганингда Сен барҳақсан, Айбимни фош этганингда доимо тўғри бўлиб чиқасан. Улар Худо қули Мусонинг ва Қўзининг қўшиғини куйлардилар: “Ё Қодир Худо — Эгамиз, Буюк ва ажойибдир Сенинг ишларинг. Эй халқларнинг Шоҳи! Тўғри ва ҳақдир Сенинг йўлларинг. Эй Эгамиз, Сендан қўрқмайдиган борми?! Номингни улуғламайдиган борми?! Ахир, ёлғиз Ўзинг муқаддасдирсан. Жамики халқлар ҳузурингга келадилар, Улар Сенга сажда қиладилар. Зеро, одил ҳукмларинг ҳаммага аён бўлди.”
Выбор основного перевода