Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
— Эгам олдида гуноҳ қилдим! — деди Довуд Натанга. — Эгам гуноҳингдан ўтди, ўлмайсан, — деди Натан. Шунда Қодир Худодан завқ топасан, Худога юз бурасан. Сен Унга илтижо қиласан, У эса сенга қулоқ тутади. Унга берган ваъдаларингни бажарасан. Камбағалларни шундай эздиларки, Уларнинг ноласи Худога етиб борди. Солиҳ бўлганим учун мен Сени кўргайман, Уйғониб, жамолингни кўрганимдан рози бўлгайман. Оғир кунда Менга илтижо қилгин, Сенга нажот бераман, Сен эса Менга мақтов айтасан.” Нажотинг шодлигини менга қайтаргин, Итоат этишга менда истак уйғотгин. Шунда ёрдам сўраганингизда, Эгамиз жавоб беради, Фарёд қилганингизда, “Шу ердаман”, деб айтади. Орангиздан зулм бўйинтуруғини йўқ қилганингизда, Бармоқни бигиз қилиб, ҳақорат айтишни бас қилганингизда, Кейин ўғли отасига айтибди: — Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Энди сизнинг ўғлингиз деб аталишга лойиқ эмасман. Отаси эса хизматкорларига буюрибди: — Тез бўлинглар, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинглар, қўлига узук тақинглар, оёқларига чориқ кийгизинглар. Бўрдоқи бузоқни олиб чиқиб, сўйинглар. Еб–ичайлик, хурсандчилик қилайлик. Чунки бу ўғлим мен учун ўлган эди, энди тирилди, йўқолган эди, энди топилди. Шундай қилиб, хурсандчилик қила бошлабдилар. Борди–ю, гуноҳларимизни эътироф этсак, содиқ ва адолатли бўлган Худо гуноҳларимизни кечириб, бизни ҳар қандай ёмонликдан фориғ қилади.
Выбор основного перевода