Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, ҳозир менинг Гувоҳим самодадир, Менинг Ҳимоячим юксакда ўтирибди. Эй Эгам, суянган Қоям, Қутқарувчим! Оғзимдан чиққан сўзлар, Юракдаги ниятларим Сенга маъқул бўлсин. Улар шундай деб эсладилар: “Ҳа, Худо суянган қоямиз, Бизнинг қутқарувчимиз Худойи Таоло.” Мени қабрдан У қутқаради, Севги, шафқат ила менга тож кийгизади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингиз — Эгамиз шундай демоқда: “Сизларни деб Бобил устига лашкар юбораман, Ўзлари фахрланган кемаларда Бобилликлар қочишга мажбур бўладилар. Аммо Мен уларнинг қудратли Қутқарувчисиман, Менинг номим Сарвари Оламдир. Мен халқимни астойдил ҳимоя қиламан, уларнинг юртига ором бераман. Бобилликларни эса тинчликдан маҳрум қиламан.” Руҳ менга: — Эй инсон, бу суяклар тирилиши мумкинми? — деб савол берди. — Ё Эгам Раббий, буниси ёлғиз Ўзингга аён, — деб жавоб бердим мен. Исо унга деди: — Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. Шу йўсин ғайрияҳудийлар ҳам Исо Масиҳ орқали Худонинг Иброҳимга ваъда қилган баракаларидан баҳраманд бўладилар, биз ҳам имон орқали Худо ваъда қилган Руҳни оламиз. Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: “Сен ўрамни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўғизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, миллат, элату халқдан Худо учун одамларни қутқариб олдинг.
Выбор основного перевода